“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Aziz Tukhtamuradov
22 дек 2017, 16:39
Жамоамиз аъзолари 20 декабрь куни қишки таътилни якунлаб, янги мавсумга тайёргарликка киришди.

Айни пайтда жамоа аъзолари Навоийда машғулотларни давом эттиришмоқда. 27 декабрь  куни футболчиларимиз Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган тест синовларини топширишса, 28 декабрь куни Қаршида “Насаф”га қарши назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Сўнгра Янги йил олдидан таътил ва машғулотлар 5 январдан яна давом эттирилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia