

Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ва “Қизилқум — Гули” жамоалари аъзолари, шунингдек, кўпсонли навоийлик мухлислар номидан Ҳамиджон Ғуломовични туғилган кунлари билан самимий табриклаймиз. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.
Навоийда чинакам профессионал футбол клубини шакллантириш йўлида амалга ошираётган хайрли ишларингиз, муҳими, ўзбек футболи тараққиётига қўшаётган ҳиссангиз янада баракали бўлишини тилаб қоламиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



