UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Қизилқум" "Сўғдиёна" билан ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

"Қизилқум" "Сўғдиёна" билан ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 23-дақиқада "Сўғдиёна" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Артур Геворкян ўйинда ҳисобни очди - 1:0. 

28-дақиқада жиззахликларнинг хавфли ҳужуми. Ойбек Нурматов деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида марказий ҳимоячи Файзулла Қамбаров рақиб футболчисига зарба беришга имкон бермади.

31-дақиқада Ойбек Нурматов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, мувозанатни тиклади - 1:1. 

63-дақиқада Элгужа Григалашвили чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакка айланма зарба йўллади. Ноаниқ.

83-дақиқада Артур Геворкян жарима тўпини қойилмақом тарзда дарвозага йўллади - 2:1. 

90+3-дақиқада Дарвидас Сернас ҳисобни тенглаштирди - 2:2.


Суперлига / 28-тур
31 октябрь, чоршанба
“ҚИЗИЛҚУМ” – “СЎҒДИЁНА” 2:2
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Комил Расулов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Артур Геворкян 23, - 1:0. Ойбек Нурматов 31, - 1:1. Артур Геворкян 83, - 2:1. Дарвидас Сернас 90+3, - 2:2.

“Қизилқум”: Евгений Черемесин, Эркин Бойдуллаев(с), Алишер Саноев (Самандар Шодмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Мухсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвилли, Элдор Бойматов, Иван Нагаев, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвилли, Акмал Рустамов, Хумоюн Абдуалимов, Дониёр Усмонов, Миржалол Қосимов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (с), Сардорбек Азимов (Иззатилла Абдуллаев, 68), Шохруз Норхонов, Шахбоз Жўрабеков, Тохир Шамшитдинов (Сирож Мелиев, 41), Ойбек Нурматов (Дарвидас Сернас, 90), Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов, Нурилло Тўхтасинов
Захира: Ширинбой Абдуллаев,  Сахоб Рашидов, Санжар Рашидов,  Руслан Мелзиддинов, Ихтиёр Тошпўлатов

Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов 10, Никола Милинкович 58, Шоҳруз Норхонов 76,


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика