UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  8 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда Янгиликлар

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда

Теглар :  Қизилқум
Футбол бўйича олий лига учрашувлари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Айни пайтда жамоалар бор эътиборларини янги мавсум ҳозирлигига қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари қисқа таътилдан сўнг 12 февраль, яъни бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Режага кўра, пойтахтда давом этадиган мазкур йиғин доирасида футболчиларимиз бешта синов-назорат учрашуви ўтказади:

13 февраль. “Қизилқум” — “Сўғдиёна”
15 февраль. “Қизилқум” — “Оқтепа”
17 февраль. “Қизилқум” — “Навбаҳор”
18 февраль. “Қизилқум” — “Қўқон-1912”
19 февраль. “Қизилқум” — “Металлург”.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада уюштирилган ўқув-машғулот йиғинидан сўнг, жамоани ҳимоячи Миржалол Қурбонов тарк этган. Миржалол навбатдаги мавсумни қўқонликлар таркибида бошлашга яқин турибди.

Тошкентда ўтадиган машғулотларга Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби навбатдаги йиғин доирасида яна бир қатор бошқа янги ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

Янги мавсум олдидан “Қизилқум” футбол клуби мураббийлари ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Вячеслав Шевченко (Украина) каби футболчиларни  жамоага таклиф қилишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика