“Қизилқум” Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда

7 сен 2018, 22:25
Суперлига баҳсларининг иккинчи босқичига қизғин ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари уч кунлик танаффусдан кейин бугун Навоийда машғулотларга киришди.

Навоийликлар иккинчи босқичга тайёргарликни Тошкентда бошлашганди. Пойтахтдаги ўқув-машғулотлар йиғини давомида “олтинизловчилар” иккита назорат учрашувида майдонга тушишди. “Пахтакор” (3:1) ва “Нефтчи”га (2:1) қарши ўтган беллашувларда футболчиларимиз ғалабани тантана қилишди.

Тайёргарликнинг сўнгги босқичини жамоамиз Навоийда ўтказади.

Суперлиганинг 23-турида “Қизилқум” Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Ўйин 13 сентябрь куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›