UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  6 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда Янгиликлар

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда

Теглар :  Қизилқум
Янги йил олдида қисқа таътилга чиққан “Қизилқум” футболчилари 8 январдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларни бошлашди.

Айни кунда жамоа аъзолари Навоий шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган йили “Қизилқум”да тўп тепган Отабек Зокиров,Шукурали Пўлатов, Отабек Исроилов, Акрам Баҳриддинов ва Илҳом Юнусов жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда навоийлик футбол  ишқибозларига яхши таниш бўлган Неманья Йованович (Сербия) ва Григорий Квисешвили (Грузия) жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда. Шунингдек, “Нефтчи”даги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар эътирофига сазовор бўлган  посбон Евгений Черемисин (Россия) ҳам “Қизилқум” кўригида бўлиб турибди. Бундан ташқари, Элдор Бойматов (“Шўртан”), Сарвар Холматов (“Сурхон”), Дониёр Усмонов (“Навбаҳор”), Наврўз Алимов (“Қўқон-1912”), Алишер Саноев  (“Бухоро”) сингари футболчилар ҳам жамоамиз таркибида  шуғулланмоқда. Шунингдек, ўтган мавсумда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган иқтидорли маҳаллий футболчилар Суҳроб Ярашев ва Ҳусниддин Фазлиддинов асосий таркиб аъзолари билан бирга. Жамоамизнинг тажрибали легионери туркманистонлик Артур Геворкян яқин кунларда сафга қайтади. Шунингдек, йиғин давомида грузиялик ҳужумчи ҳам жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Футболчиларимиз 25 январга қадар тайёргарликни Навоийда давом эттиришади. Сўнгра ўқув-йиғин машулотлари пойтахтимиз Тошкентда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика