Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида "Насаф"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

admin
26 авг 2026, 21:50
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига, 19-тур

"Қизилқум" — "Насаф" 1:0

Голлар: 43 - Нодирхон Неъматхонов

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Ислом Азимов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

Комиссар: Санжар Зарипов

"Қизилқум": 1. Фарҳод Раҳматов, 40. Нодирхон Неъматхонов, 44. Ғиёсжон Ризақулов, 15. Никола Кумбурович, 47. Руслан Розиев (Григол Чабрадзе, 76’), 88. Отабек Жўрақўзиев, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 7. Файзуллобек Жуманқўзиев (Ислом Кенжабоев, 76’), 79. Диёр Раҳматиллоев (Элбек Отақулов, 90+1’), 9. Шаҳзод Туропов (Роман Папарига, 65’), 31. Жамбули Жигаури (Самандар Шукуруллаев, 77’).

Захира: Аббосбек Абдуғаффоров, Ҳумоюншоҳ Сайётов, Илҳомжон Ваҳобов, Бобомурод Бозоров.

"Насаф": 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Акромжон Комилов (Дилшод Муртазоев, 57’), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умарбек Эшмуродов, 17. Муродбек Раҳматов (Аббос Ғуломов, 46’), 77. Паата Гудушаури (Аденис Шала, 57’), 8. Зафармурод Абдураҳматов, 18. Бекжон Раҳматов (Яшнар Бердираҳмонов, 77’), 14. Шароф Муҳиддинов (Сардорбек Баҳромов, 46’), 10. Бобур Абдуҳолиқов, 20. Юсуф Отубанжо.

Захира: Самандар Муродбоев, Диёр Абдуназаров, Зафар Саъдуллаев, Қувонч Хушвақтов.

Огоҳлантиришлар: 42 - Зафармурод Абдураҳматов, 50 - Нодирхон Неъматхонов, 55 - Аббос Ғуломов, 73 - Жамшид Саидов (“Қизилқум” бош мураббийи, майдон четида), 90+2 - Ғиёсжон Ризақулов

90+4. Ўйин якунланди.

90. Ўйинниг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Отубанжонинг зарбаси ноаниқ бўлди.

81. Сўнгги дақиқалар бошланди, буёғига икки жамоа ҳам янада фаоллашади.

78. Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Дилшод Муртазоев бош билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ чиқди.

76. Сал қолса палапартишлик натижасида қаршиликлар аъзоси “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилиб қўярди.

71. Энди худди шундай ҳолат навоийликлар жарима майдончаси ичида бўлди: Отубанжо дарвозага зарба бера олмади.

70. Жумақўзиев дарвоза томон зарба бермоқчи бўлди, бироқ “Насаф” ҳимоячилари бунга блок қўя олишди.

66. Ўйин темпи яна пасайди. Бугун қаршиликларнинг позицион ҳужумлари ўхшамаяпти. Балки жамоа узоқдан тепишни синаб кўрар?!

57. Қаршиликлар ҳозиргача тўртта ўзгариш қилиб улгуришди.

2026-08-26 21.26.46.jpg

53. Яна навоийликлар олдинга ўтмоқда, аммо бу галги ҳужум якунланмай қолди.

50. Руслан Розиевнинг ерлатиб берган зарбаси аниқ, бироқ кучсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Тан олиш лозим, навоийликлар ўйин давомида вазиятларга кўп эга бўлганди.

2026-08-26 21.26.50.jpg

43. ГОЛ! Жарима зарбасидан узатилган тўпни Неъматов қайтарди, сўнг Нодирхон Неъматхонов ажойиб тарзда тўпни дарвозага киритди!

34. Ўйин темпи юқори эмас, жамоалар майдон марказида ўтказмоқда ўйинни.

26. Бобур Абдухолиқовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди…

24. Бекжон Раҳматовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Раҳматов қайтара олди.

19. Отубанжонинг зарбаси ноаниқ бўлди, тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.

16. Жуманқўзиевдан зарба! Абдувоҳид Неъматов учрашувдаги иккинчи сейвини амалга оширди!

2026-08-26 21.26.43.jpg

15. Навоийликлар тўп назоратини ўзларига олишган, меҳмонлар ҳозирча айтарли вазият ярата олишмади.

7. Навбатдаги зарба Раҳматуллаевдан бўлди, буниси ноаниқ кетди.

3. Шаҳзод Туроповнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

1. Ўйин бошланди!

2026-08-26 21.26.41.jpg2026-08-26 21.26.40.jpg2026-08-26 21.26.38.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлиганинг 19-тур баҳси - "Қизилқум" — "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: championat.asia