Мавсумни юқори кайфиятда бошлаган навоийликлар дастлабки уч учрашувнинг барчасида муваффақиятли тўп суриб, ўз мухлисларини хурсанд қилишди. Шу боис, навоийлик кўпсонли ишқибозлар ўз суюклиларидан навбатдаги турда ҳам фақат ғалаба кутишмоқда.
9 апрель куни Навоийдан юз нафардан зиёд мухлис “Обод” — “Қизилқум” учрашувини томоша қилиш ва ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун пойтахтимиздаги “Жар” стадионига ташриф буюради. Навоийлик мухлислар учун стадионнинг 7 ва 8-секторлари ажратилиши мўлжалланган.
“Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаровнинг билдиришича, айни пайтда Тошкентда таҳсил олаётган ҳамда ишлаётган навоийлик ишқибозлар ҳам улар сафига қўшилишади.
Мурожаат учун телефон: (+99891) 3333773 — Шаҳриддин Ишназаров.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси 4-туридан жой олган “Обод” — “Қизилқум” учрашуви 8 апрель куни соат 16.00 да пойтахтимиздаги “Обод” сунъий қопламали майдонида бошланади. Асосий таркиблар баҳси эса 9 апрель куни бўлиб ўтади. Бу ўйин “Жар” стадионида соат 16.00 да бошланиши бегиланган.
“Қизилқум” жамоаси мухлисларини “Жар” стадионида кутамиз!