UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  14 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Қизилқум" катта ва жиддий лойиҳа. Алишер Жалилов АГМКда зўрларидан бири бўлади" - Никола Лазаревич Янгиликлар

"Қизилқум" катта ва жиддий лойиҳа. Алишер Жалилов АГМКда зўрларидан бири бўлади" - Никола Лазаревич

Навоийнинг "Қизилқум" жамоасининг мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганидан хабарингиз бор.

Тожикистоннинг турли ёш тоифадаги жамоалари, "Хўжанд", "Истиқлол" клубларидаги фаолияти билан таниш ҳисобланган сербиялик мураббий Никола Лазаревич бир неча кун олдин "Қизилқум"да иш бошлади. 

- Жаноб Лазаревич сиз билан бир йил олдин суҳбатлашганимизда Ўзбекистон чемпионатида ишлаш истаги борлигини айтган эдингиз. Бундан сизда юртимизда ишлаш хоҳиши кучлилигини билиш қийин эмасди. Мана ўша вақт ҳам келди ва сиз "Қизилқум"дасиз...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. Сиз мутлақо ҳақсиз. Тожикистондаги кўп йиллик фаолиятим давомида бевосита Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб бордим. Мана шу жараёнда юртингизда ўзимни синаб кўриш фикри туғилди. Бу ерда ўз вақтида дунё юлдузлари Сколари, Ривалдо фаолият олиб борган. Шунингдек ўзбек клубларида сербиялик футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис мен учун Ўзбекистон бегона давлат ҳисобланмайди. Етарли маълумотларга эгаман. 

- Сизда ўтган мавсумда ҳам бундай имконият юзага келган эди. "Динамо", "Навбаҳор" жамоалари билан келишув нима учун ўхшамаган эди?

- "Навбаҳор" билан фақат агентлар орқали музокара бўлган. Якунда улар маҳаллий мутахассис номзодида тўхталишди. "Динамо" клуби раҳбарлари ҳам мени жамоада кўришни исташган эди, дея оламан. Лекин бу пайтда мен бошқа жамоа билан музокараларга киришгандим. 

- "Қизилқум"дан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз

- Менда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди. Улар орасида фақат "Қизилқум"нинг таклифи аниқлиги эътиборимни тортди. Кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. Ишонаманки, бу ерда жиддий ва катта лойиҳа бор. 

- Сўнгги йилларда Саудия Арабистонининг "Ал Тавун", Ливиянинг "Ал Наср" клубларида фаолият юритдингиз. У ердаги шароит ҳақида ортиқча тўхталишимиз шарт эмас. Майдонлар, машғулот жараёни, витаминизация ва ҳоказо. "Қизилқум"да сиз истаган шароитларни яратиб беришяптими? 

- Тўғри таъкидладингиз. Саудия Арабистонида футбол даражаси жуда юқори. Ташкилотчилик яхши савияда. Инфратузилма борасида ҳам мақтана олади. Бир сўз билан айтганда футболни ривожлантириш учун барча нарса бор. Футболнинг ҳар бир сегментида мутахассислар бор. "Қизилқум" раҳбарияти билан жиддий музокаралар олиб бордик. Барча нарсани муҳокама қилдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. 

- Раҳбарият олдингизга қандай мақсадлар қўйди?

- Янги мавсумда олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Ўзимиз иштирок этадиган ҳамма фронтда охиригача курашишни истаймиз. 

- Ҳозиргача "Қизилқум" таркибига Темурхўжа Абдухолиқов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Илёсов, Александр Станиславевич, сингари сифатли футболчиларни жалб қилди. Мавсум стартига қадар таркибда яна кутилмаган совғаларни кўрамизми?

- Мен ҳам шундай ўйламоқдаман. Биз таркибни яна кучайтиришимиз керак. Керакли позицияларга 3-4 нафар ижрочи олишимиз мумкин. Туркияга кетгунимизга қадар ҳаммаси ҳал бўлади. 

- Исталган чемпионатда четдан келган мураббийдан кўп нарса кутишади. Бизда бу нарса икки ҳисса кучли. Босим эса катта бўлади. Хорижлик ўз номи билан хорижлик. Натижа унда устувор саналади. Бунга тайёрмисиз?

- Мураббий ҳар доим бундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Мен табиий қарайман. Босим бўлади албатта. Биз айни пайтда чемпионат стартини интиқлик билан кутяпмиз. 

- Жорий йилда "Динамо"ни ҳамюртингиз Предраг Роган бошқаради. Демак ўзига хос сербиялик мураббийлар дербисини кўрар эканмиз-да...

- "Динамо"да икки нафар сербиялик мураббий ишламоқда. Сербияликлар дербиси қизиқарли кечиши шубҳасиз. Шунга яраша рақобат ҳам юз беради. Кучли рақобат бор жойда, сифат ҳам яхши бўлади. 

- Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси етакчиси Алишер Жалилов АГМКга кўчиб ўтди. Бу қишнинг энг яхши трансфери бўлиши мумкинми? 

- Алишер Жалилов Тожикистоннинг энг яхши футболчиларидан биридир. Унинг келиши АГМК ярим ҳимоясини кучайтирмай қолмайди. Ўйлайманки, у олмалиқликлар таркибида энг зўрларидан бири бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика