

Ёшлигидан миллионлар ўйинига борини берган мураббий мана неча йилдирки "Қизилқум" жамоасини бошқариб келмоқда. Ушбу мутахассис даврида жамоа Суперлигада мунтазам равишда барқарор иштирок этиб келаётгани эътиборга моликдир.
Сайтимиз ходимлари номидан Ҳамид Ғуломовични бугунги таваллуд куни билан самимий табриклаймиз. Соғлик ва саломатлик, омад, зафарлар тилаб қоламиз!




