UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  27 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  224 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  6 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  13 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  18 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0

«Қизилқум» иккинчи ўйинда «Бухоро» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

«Қизилқум» иккинчи ўйинда «Бухоро» билан дуранг ўйнади

Айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари 7 февраль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар.
Бу гал «Бухоро» жамоаси навоийликлар рақиби бўлди.

Пойтахтимиздаги «Обод» стадионида кечган баҳсда кучлар тенг келди — 1:1. Дастлаб биринчи бўлимда Владимир Шишелов ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг, Суҳроб Неъматов бухороликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувда навоийликлар сезиларли устунликка эга бўлишди. Айниқса, биринчи бўлимда «Қизилқум» вакилларида голга тортадиган 4-5 та вазият юзага келди. Аммо улардан унумли фойдалана билишмади.

Бош мураббий Юрий Лукин «Бухоро»га қарши учрашувда қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:

Артём Макосин, Акмал Рустамов, Абдували Мўминов, Миржалол Қурбонов, Асқар Муҳиддинов, Ғайрат Жумаев, Фарруҳ Ҳайдаров, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Шерали Жўраев, Жамшид Шоҳназаров, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Руслан Санаев, Азиз Абдуллаев, Наврўз Алимов.

Жароҳати туфайли Акмал Холиқов учрашувда майдонга тушмади. Эркин Жабборов, Сарваржон Холматовлар эса индивидуал шуғулланди.

Янгиликлар хусусида тўхталсак, ўз вақтида мамлакатимизнинг бир қатор клублари ва миллий терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Анвар Жабборов «Қизилқум» мураббийлар штабида иш бошлади.

Тошкент йиғинигача  футболчилардан Миржалол Қурбонов («Гулистон»), Ғайрат Жумаев («Нефтчи»), Руслан Вагапов («Металлург»), Самандар Шодмонов («Насаф»), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Алишер Саноев («Бухоро»), Владимир Шишелов («Металлург-Кузбасс» Новокузнецк, Россия), Азизжон Абдуллаев («Зарафшон»)лар билан шартномалар имзоланган эди.

Куни кеча жамоа машғулотларига ўтган йилги мавсумни Ғузорнинг «Шўртан» клуби шарафини ҳимоя қилган Абдували Мўминов келиб қўшилди. Унинг навоийликлар таркибидан жой олиши Тошкент йиғинидан сўнг аниқ бўлади.

Режага мувофиқ, кончилар навбатдаги синов-назорат учрашувини 9 февралда ўтказади. Шу куни «Қизилқум» футболчилари биринчи лига вакили — «Оқтепа» жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 11.00 да «Оқтепа» стадионида бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика