UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  0 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  3 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  4 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  21 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  9 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76

“Қизилқум” Фарғонада “Нефтчи-2”дан устун келди Янгиликлар

“Қизилқум” Фарғонада “Нефтчи-2”дан устун келди

Айни пайтда “Қизилқум” жамоаси Фарғонада анъанавий “Ҳоким кубоги” турнирида иштирок этмоқда.

Янги мавсум олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи мазкур мусобақада Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги мураббийлар штаби учрашувларда жамоа ўйин услубини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишяпти.

Мусобақанинг “В” гуруҳидан жой олган навоийликлар илк турда Қувасойнинг “Цементчи” футболчилари билан дуранг ўйнашганди — 0:0.

Иккинчи учрашувда кончилар мезбонларнинг “Нефтчи - 2” жамоаси билан куч синашди. Унда “Қизилқум” футболчилари катта устунлик ва ташаббусга эга бўлишди. Дастлаб ўйиннинг 14-дақиқасида Баҳриддин Ваҳобов ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада фарғоналиклар пенальтидан ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Орадан етти дақиқа ўтиб, навоийликлар ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов тўп билан жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо ҳимоячи унга нисбатан очиқчасига қўполлик қилди. Натижада белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Илҳом Юнусов дарвоза тўрига бехато жойлаб қўйди — 2:1.

Танаффусдан сўнг ҳам кончилар ҳужумкорликни сусайтиришмади. Айниқса, майдонда украиналик легионер Вячеслав Шевченко ўз фаоллиги билан ажралиб турди. У уч бор юз фоизли голли вазиятдан унумли фойдалан олмагани билан кўпчиликнинг эсида қолди. Слава дастлабки турда ҳам бир қатор қулай вазиятлардан самарали фойдалана билмаганди.

Ўйиннинг иккинчи ярми шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечган бўлса-да, дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги

“В” гуруҳи. 2-тур

2016 йил 30 январь

“Қизилқум” (Навоий) — “Нефтчи-2” (Фарғона) — 2:1 (2:1).

 “ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Алишер Юсупов, Ғайрат Жумаев, Самандар Шодмонов, Шерали Жўраев, Отабек Нарзуллаев, Илҳом Юнусов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Андрей Деркач, Бобуржон Искандаров, Бекзод Ғанижонов.

“Нефтчи-2”:  Аброр Каримов, Отабек Муҳаммаджонов, Аъзам Холматов, Ҳусниддин Ғофуров, Ҳусан Ғаниев, Анвар Аминжонов, Миржамол Неъматов, Сарвар Абдуллаев, Эломон Каримов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Бобур Фарҳодов.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Асқаралиев, Аброр Исмоилов, Ислом Тошпўлатов, Абдуқодир Ортиқов, Мўмин Маъмуржонов, Жамшид Ҳошимов.

Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (14), Отабек Муҳаммаджонов (32-пен.), Илҳом Юнусов (39-пен.).

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувни 1 февраль куни ўтказади. Шу куни кончилар “ФарДУ-Футбол-инфо” (Фарғона) вакиллари билан куч синашади. Учрашув “Истиқлол” спорт мажмуаси сунъий майдонида соат 11.00 да бошланади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика