"Қизилқум" бу мавсум сафарда очко ололмайдими?

Narzulla Saydullayev
2 ноя 2013, 10:44
Олий лига якунланишига бор йўғи икки тур қолди.
Икки турдан сўнг биз навбатдаги мамлакат чемпиони, совриндорлари, тўпурари ва элитани тарк этганларни билиб оламиз.

Бу мавсумда Зарафшоннинг "Қизилқум" клуби салбий натижалар қайд этди. Айни пайтда 19 очко билан мусобақанинг 13-поғонасида бораётган "Қизилқум" олий лигада қолиш учун курашмоқда.

Зарафшон шаҳри жамоаси 2013 йил сафарда бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 12тасида мағлуб бўлган ягона клуб бўлиб турибди. Сафардаги охирги ўйин 8 ноябрь куни "Гулистон"га қарши бўлиб ўтади. Кўрамиз "Қизилқум" бу мавсумда сафарда очко ололармикин?

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia