UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  15 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  51 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

"Қизилқум" бош мураббийи - қуръа, "Локомотив" ва "Сараево"дан учралган мағлубият ҳақида Янгиликлар

"Қизилқум" бош мураббийи - қуръа, "Локомотив" ва "Сараево"дан учралган мағлубият ҳақида

Кеча Суперлиганинг 2022 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Суперлигадаги барча 14 жамоа ўз рақибларини билиб олишди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини дастлабки турда Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши тўқнашув кутиб турибди. Афтидан бу баҳс марказий мақомни олмаслиги мумкиндир. Лекин икки жамоа аъзолари учун ўзига ҳос қизиқарли ўтиши шубҳасиз. 

Нима учун дейсизми? Бугунги кунда "Қизилқум" таркибининг катта қисмини собиқ "темирйўлчилар" ташкил қилади. Жавоҳир Илёсов, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Салим Мустафоев. Хўш, жамоа бош мураббийи Никола Лазаревичниг бу борадаги фикрлари қандай?

"Шахсан менда "Локомотив" ҳақида етарлича маълумотлар бор. Нафақат мавсумдаги илк учрашувга, балки ҳамма ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мавсум узоқ давом этади. Биринчи турни ғалаба билан бошлаш ёқимли бўлади. Таркибимизда аввал "Локомотив"да ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Кўрамиз, кузатамиз. "Сараево" билан ўйинга келсак, биз янги нарсани синовдан ўтказиб кўрдик. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан ҳали тўлиқ формада эмаслигимиз сезилди. Машғулотларда кўпроқ шунинг устида ишламоқдамиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз", - дейди сербиялик мураббий.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика