UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  5 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб Янгиликлар

Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб

Теглар :  Баскетбол
Биз Olamsport.com сайти ўқувчилари учун биринчи марта Миллий баскетбол ассосиациясининг 78-мавсумининг катта превьюсини тайёрладик.

Келаси мавсумда бизни нималар кутмоқда? 

Сабаб 1 

“Denver Naggets” ўз чемпионлигини ҳимоя қила оладими?

Ўтган мавсумда Denver ўз тарихида илк маротаба NBA чемпионига айланганди. Мунтазам мавсумда тўтринчи ўринни эгаллаган бўлишига қарамай, жамоа плей-офф босқичида ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди ва узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Naggets сафидаги энг ёрқин ўйинчи сербиялик Никола Йокич ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, у финалнинг энг яхши баскетболчиси ҳам бўлди. Хўш, ушбу клуб чемпионлигини ҳимоя қила оладими? NBA'да буни олдиндан башорат қилиш жуда қийин. Аммо айнан Денверда энг яхши жамоа, асосий юлдуз ҳамда Швейцария соати механизмидек силлиқ ва узлуксиз ишлай оладиган жамоа бор.


Сабаб 2

Юлдузли дует: Яннис/Лиллард 

Футбол мухлислари ёзнинг трансфер янгиликларини кузатиб боришар экан, NBA ҳар куни Дамиан Лилларднинг Портленддан Майамига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларни муҳокама қилади. Жаннис ва Лиллард дуети барча рақиблар учун ажойиб қурол. Ҳар иккиси ҳам ҳимояда яхши ўйнайди ҳамда жамоа аъзолари билан муносабати аъло даражада. Жаннис Антетокоунмпо жамоани тарк этмоқчи эди, чунки клуб унга хоҳалаган баскетболчиларини харид қилиб бермади, бироқ муаммо ҳал этилди. Милуоки янги мавсум фаворитларидан бири. 


Сабаб 3 

Бостон ва Ко 

“Бостон” баскетболнинг “Пахтакор”и бўлиб, NBA чемпионликлари бўйича “Лейкерс” билан биринчи ўринни эгаллаб турибди (17 марта). Ўтган мавсумда “Бостон” иккинчи ўринни эгаллади ва “яшиллар” плей-оффга фаворит сифатида йўл олди, аммо Шарқий конференция ярим финалида “Бостон” кутилмаганда “Майами”га мағлуб бўлди. Жорий мавсумда бостонликлар йўқотилган чемпиионликни қайтариб олишга шаҳд қилгани аниқ. Жамоани ёш ва истиқболли мутахассис Жо Маззула бошқаради. Клубга чемпионлик учун курашда Жейсон Татум, шунингдек, энг катта шартномага эга бўлган Жейлен Браун  ёрдам бериши кутилмоқда.  


Сабаб 4 

NBA келажаги – Виктор Вембаняма 

Ҳар мавсум олдидан NBA энг яхши ёш баскетболчиларни кашф қилади. Бу йил...


Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика