UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  0 16:35Малайзия  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  14 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади Янгиликлар

Қирғизистонда "Фарғона водийси кубоги" ўтказилади

Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Борган сайин қитъа клублари ўртасидаги турнирлар ва Осиё кубоги иштирокчилари географияси кенгайиб бормоқда. Бу эса Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам қўшни давлатлар футболига бўлган эътибор ортишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали ҳам янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтади. Унда Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишади. Учрашувлар Баткен шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Таъкидлаш жоиз, келаси йиллардан анъанавий тарзда ўтказилувчи мазкур мусобақада янада кўпроқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика