UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  75 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Қирғизистон ва Туркманистон мураббийлари ОКМК ФК базасида амалиёт ўташмоқда Янгиликлар

Қирғизистон ва Туркманистон мураббийлари ОКМК ФК базасида амалиёт ўташмоқда

Теглар :  ОКМК
Хабарингиз бор, ОКМК профессионал футбол клуби ва қўшни давлат жамоалари ўртасида футболни ривожлантириш йўлида кенг қамровли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган.

"Ману шундай ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи шаҳримизда бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Қирғизистон вакили, яъни Асилбек Момунов номидаги футбол академияси мураббийи Назимбек Кошоков ҳамда Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасида фаолият юритаётган Эзиз Аннамуҳаммедов айни кунларда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида амалиёт ўташмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қирғизистонлик Назимбек Кошоков айнан ОКМК профессионал футбол клуби ва Асилбек Момунов номидаги футбол академияси ўртасида имзоланган меморандумга биноан жамоамиз базасига ташриф буюрди.

Қирғизистон ва туркманистонлик мураббийлар амалиёти 3 сентябрдан 13 сентябрга қадар давом этади. Бу жараёнда улар янги ёндашувлар асосида футболчилар билан ишлаш ва шунга доир методикаларни ўрганиб, ўзлари учун фойдали бўлган стратегияларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлишади",- дея хабар беради ОКМК матбуот хизмати



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика