Қирғизистон терма жамоаси "Рубин" ярим ҳимоячиси Ахметовга қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
27 сен 2016, 13:15
Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестининнинг сўзларига кўра, "Рубин" ярим ҳимоячиси Ильзат Ахметовни Қирғизистон миллий жамоасига чақирилиши мумкин.

Ахметов Бишкекда туғилган ва ҳозиргача ҳеч қайси мамлакатнинг катталар терма жамоасида ўйнамаган. 18 ёшли ярим ҳимоячи 19 ёшгача бўлган футболчилардан йиғилган Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

"Ахметов бизни қизиқтирмоқда. Аммо айни дамда у Россия ўсмирлар терма жамоасида ўйнамоқда. У Қирғизистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконига эгалигини биламиз. Ҳаммаси Ильзатнинг танловига боғлиқ" - дейди Крестинин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Известия