UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  9 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Крестинин Ўзбекистон билан ўйин бўлишини тасдиқлади Янгиликлар

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Крестинин Ўзбекистон билан ўйин бўлишини тасдиқлади

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин 9 ноябрь куни Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Бироз аввал сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Айни дамда биз билан боғланган Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ушбу ўйин ўтиши борасида келишувга эришилгани ҳақида хабар қилди.

Эшитдик-да: Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади 

Ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қирғизистон терма жамоаси эса Тошкентга 7 ноябрь куни учиб келади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрда ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда иккита расмий ўйин ўтказади. Саралаш босқичи доирасида дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистони меҳмон бўлса, кейинчалик 19 ноябрь куни Фаластинга қарши ўйин орқали иккинчи даврага старт берилади.

Айни пайтда терма жамоамиз ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика