Қирғизистон чемпионати. Ҳамюртимиз жамоаси ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди

Aslanov Jasurbek
23 май 2017, 07:27
Куни кеча қўшни Қирғизистон чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўз майдонида Бишкекнинг "Олға"сини қабул қилган "Қора-Болта" иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Талантбеков пенальтидан унумли фойдаланди. Орадан олти дақиқа ўтиб Омуралиев вазиятни тенглаштирган бўлса, 77-дақиқада ҳамюртимиз Шоҳруҳ Муротов якунда майдон эгаларига уч очко тақдим қилган гол муаллифига айланди. Бу ҳамюртимизнинг Қирғизистон чемпионатидаги биринчи голидир.

Эслатиб ўтамиз, бу "Қора-Болта"нинг Қирғизистон чемпионатидаги илк ғалабасидир. Шоҳруҳ Муротов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Обод" сафида ўтказган эди.


ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕМПИОНАТИ

7-тур. 20 май

"ҚОРА-БОЛТА" (Қора-Болта) – "ОЛҒА" (Бишкек) 2:1 (0:0) 

Ҳакам: Т.Файзуллин.

Голлар: Талантбеков, 64-пенальтидан - 0:1. Омуралиев, 70 - 1:1. Шоҳруҳ Муротов, 77 – 2:1.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›