UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"

CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси олдидан Қирғиз Республикаси терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Урмат Абдукаимовдан гуруҳдаги рақиблари тўғрисида фикр билдирди.

Гуруҳдаги барча рақиблар аъло даражадаги футболчиларга эга сифатли жамоалар ҳисобланади. Ишончим комилки, ҳар бир жамоа турнирда муваффақият қозониш учун энг юқори мотивация билан майдонга чиқади.

Туркманистон терма жамоаси футболчиларининг аксарияти Осиё Чемпионлар Лигасида тўп тепади, бу эса уларнинг юқори халқаро тажрибаси ва рақобатбардошлигини кўрсатади. Яқинда жамоага мен шахсан таниш бўлган замонавий, юқори малакали мураббий Ровшан Аманович Мередов келди.

Шунингдек, CAFA Nations Cup-2025 турнири олдидан Ўмон терма жамоасини жаҳон даражасидаги мутахассис Карлуш Кейруш қабул қилиб олди. У ЖЧ-2010'да Португалия терма жамоасини, 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионатларида Эрон терма жамоасини бошқарган.

Сўнгги пайтларда Ўмон тез-тез дуч келадиган рақибимизга айланди ва ҳар бир ўйин биз учун жуда қийин бўлди. Шу боис, бу сафарги беллашувлар қизиқарли бўлади, деб ўйлайман.

Ўзбекистоннинг ҳозирги даражасига келсак, буни ҳамма яхши билади. Улар 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Биз учун гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш муваффақиятли натижа ҳисобланади. Албатта, биз учун ҳар бир ўйин осон бўлмайди, лекин айнан мана шу мақсад бизни олдинга ундайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика