UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  3 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

Қатар нега бунчалик кучли эканини билмайсизми? Унда бу мақолани ўқинг Янгиликлар

Қатар нега бунчалик кучли эканини билмайсизми? Унда бу мақолани ўқинг

Қатар ёзнинг асосий турнирини муносиб бошлаб олди.

Улар ғалабани мақсад қилган Парагвай билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Қатар ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчи, бунинг учун уларда жуда яхши имконият бор.


80 йиллар охирида Қувайт нефтдан келган даромадни СССР билан кўргазма учрашувларига сарфлади, чўлни яшил рангга буркантирди ва хатто Платинини қайтарди: Мишелга жудда катта пул тўланганидан у фаолиятини тиклади ва ярим тайм арабга айланди. Ҳозир Қувайт ФИФА рейтингида 158-ўринни эгаллаб турибди.


2019 йилнинг январида Қатар Осиё Кубогида қитъанинг энг яхши терма жамоаларини таслим этди, дарвозасидан бирорта гол ўтказмай финалгача етиб борди ва дунё даражасидаги терма жамоа - Японияни мағлуб этди.


Японияликлар сафида топ-5 лига ва "Редд Булл" ҳамда "Галатасарой" вакиллари тўп тепади. Қатар сафида эса хатто осиёликлар танимайдиган футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг ҳаммаси ҳам қатарлик эмас, бироқ бу футболчилар ҳужжатида қуйидаги сўзлар мавжуд: Aspire Academy тарбияланувчиси.


Қатар ҳаммасини маҳаллийлаштиришдан бошлади, бироқ кейин йўналишни ўзгартирди

Ўтган асрнинг охиригача Қатар аҳолиси камбағал ҳаёт кечирар эди. 1970 йилларда мамлакат мустақил бўлди ва нефтсаноатини миллийлаштирди. Бугунги кунда Қатар аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёнинг олтинчи мамлакатиг ҳисобланади.


Мамлакатнинг 88% фуқароси - меҳнат мигрантлари. Маҳаллий аҳоли нефт экспортидан фоиз олади ва шу сабабли ишлашмайди ёки йирик миллий ва хусусий бизнес лойиҳалар раҳбарлигида ўтиришади. Улар нефт ва газ захираси туганмас эмаслигини яхши билишади, шу туфайли бошқа соҳаларга пул тикишмоқда: Европа авиакомпанияларини сотиб олишяпти, йирик шаҳарларда кўчмас мулк харид қилишяпти, туристик инфратузилма ва металлургияни ривожлантиришмоқда.


Қатар спорт бўйича ҳам дунёнинг етакчиларидан бирига айланмоқчи. Улар 90 йиллар охирида топ спортчиларга паспорт бера бошлашди: гандбол бўйича кучли терма жамоа йиғилди, оғир атлетикага болгарияликлар олинди ва узоқ масофаларга югирадиган кениялик Стивен Черонони маҳаллийлаштирди (у фаолиятини якунлаган ва умрининг охиригача Қатардан ойига 1000 доллар олади).

Футбол бошқа спорт турларидек тезда ривожланиб кетмади. Қатар аввалига бир неча жанубий америкаликларни маҳаллийлаштирди ва хатто "Вердер" тўпурари Аилтонни кўндирди: бразилиялик 1,4 млн. евро эвазига арабларни ЖЧ-2006га олиб чиқишга рози бўлди, аммо ФИФА фуқароликни алмаштиришни блоклаб қўйди.


Ўшанда Қатар футбол ривожига нисбатан ёндашувни ўзгартирди.


Aspire учта қитъада мавжуд ва академияда испан футболи ўргатилади

Жасим Ал-Тани Қатарнинг ворис шаҳзодаси эди, аммо у 2003 йилда укаси фойдасига тахтдан воз кечди. Шайх ўзининг бор кучини футболга йўналтирди - 2004 йилда унинг ташаббуси билан Aspire Academy яратилди.

Танқидчиларнинг фикрича, Қатар ЖЧ-2022 мезбонлигига эришиш учун академияни ривожлантирган, бироқ сайловдаги муваффақиятдан сўнг академияга сарфланаётган пул ҳажми камаймади. Жасимнинг ғояси бироз ғалати эди: Қатарни футбол оламининг етакчиларидан бирига айлантириш.


Муаммо шундаки, қатарликлар бор-йўғи 313 мингни ташкил қилади - Чилонзор тумани аҳолиси қатарликлардан кўпроқ (2015 йил статистикасига кўра - 323 минг киши). Уларнинг кўпчилиги учун спорт умуман қизиқ эмас, шу сабабли маҳаллий чемпионат ўйинларини кўриш учун стадионларга кирган мухлисларга 8 доллардан тўлашади. Футболга қизиқадиганлар эса болалигидан ҳеч нарсага муҳтож эмас ва пул ишлаб топиш учун кечгача машғулотларда тер тўкмасди.


Бундай шароитда кўплаб кучли футболчиларни етиштириб бўлмайди, шу сабабли Жасим бошқа йўлни танлади. Шайх бор манбалардан максимум фойда чиқариш учун юзлаб юлдуз психолог, физитерапевт ва болалар мураббийларидан жамоа йиғди. Улар атлетика, қиличбозлик, стол тенниси, гимнастика бўйича спортчилар тайёрлашади.


Футбол йўналишини Ла Масия собиқ скаути ва директори, 13 ёшли Мессини "Барселона"га олиб келган Хосеп Коломер бошқарди. Коломер "Барселона"далигида кейинги Месси Африкадан бўлишини айтган эди. Иқтидорли футболчиларни излаш бошланди, аммо аввалига маҳаллий академиялардан.

"Биз Қатар клубларининг энг яхши ёшларини танлаб олдик ва уларни миллий терма жамоа учун тайёрладик. Бизда клуб йўқ эди, шу сабабли тарбияланувчилар дам олиш кунлари ўз клублари сафида тўп тепишарди. Аммо бор эътибор академияга қаратилган эди: Турнир ташкил қилсак, футболчилар клубда эмас, бизнинг мусобақада иштирок этишган.

Aspire - миллий лойиҳа, шу сабабли ёшлар орасида рақобат деярли йўқ эди. Бундан ташқари, клубларнинг ўзи бизга иқтидорли футболчиларни таклиф қиларди. Қатарда 16та клуб борлиги ва уларнинг ҳаммаси битта шаҳарда эканлиги қидирувларни осонлаштирди" - дея хотираларни ёдга олди Феликс Санчес.


Умумий методология (услуб) тезда пайдо бўлмади. Футбол бўлимида Испания, Голландия ҳамд Германиядан келган мутахассислар ишларди ва улар одатий услубдан фойдаланишган. "Реал Сосьедад" собиқ директори ва мураббийи Роберто Олабе келгунича шундай эди: У испан футболига асосланган умумий тайёргарлик концепциясини ишлаб чиқди.


Скаутлар тезда маҳаллий футболчиларни йиғиб қўйишди ва концепцияни ўзгартиришди. 2007 йилда академия Aspire Africa программасини ишга туширди. Танқидчилар Қатарни африкалик энг яхши ёшларни маҳаллийлаштирмоқчи бўлганликда айблади, аммо энг кучли тарбияланувчилар ўз фуқаролигини сақлаб қолишди ва ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишмоқда. Коломер африкаликларни академияда рақобат ошиши учун олиб келди.

Академия кичик шаҳарлар ва қишлоқлардаги минглаб мусобақаларга ҳомийлик қилди, Африка радио ва телевиденияларида катта реклама кампаниясини ишга туширди. Aspire ходимлари дунёдан узилган энг чекка ҳудудларгача кириб боришди, у ерда турнирга таклиф қилинган плакатлар ёпиштирилди. Хатто бир мураббийни ўғирлаб кетишди ва саккиз соат сўроқ қилишди - Қатар лойиҳаси Нигерия ҳукуматига шубҳали туйилди.


Aspire мураббийлари бир йил ичида Марокаш, Камерун, Нигерия, Сенегал, Гана, Кений ва ЖАРдан келган 450 мингдан ортиқ болаларни кўрикдан ўтказишди. Ҳар бир мамлакатдан 50 нафардан болани танлаб олишди. Сўнгги 42та болакай Доҳага юборилди.


Африкалик йигитчалар Aspire тахмин қилганидан иқтидорлироқ бўлиб чиқди: Уч нафар энг яхши бол қолиши керак эди, аммо 20 ўсмирга стипендия тўланди - уларнинг бир қисми Доҳада қолди, бошқалар учун эса Сенегалнинг Сали шаҳрида академиянинг филиали очилди. Болалар доимий тиббий хизмат, экипировка, таълим, ватанига бепул авиачипта, овқатланишга эга бўлишди, бундан ташқари ҳар ой уларга бир неча юз доллар тўлаб турилди ва йил охирида африкаликларнинг оиласига 5 минг доллар юборилди.

Ҳозиргача академия Осиё, Африка ва Лотин Америкасида истиқомат қилувчи 17 миллиондан ортиқ болакайларни кўрикдан ўтказди. Aspire академиясининг 40дан ортиқ стипендия олувчилари турли ёшларда ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилади. Сенегалдаги филиал тарбияланувчилари эса Месси билан танишишди, 2013 йилда Лео Салида безгак билан кураш кампанияси ҳақида эълон қилганини эслайсизми? Бу кампанияни Aspire ишга туширган: Академия ходимлари ишлаган ҳар бир ҳудудда тиббий марказлар очилди ва 400 мингта чивинга қарши тўрлар тарқатилди.


Тарбияланувчиларни йўқотмаслик учун Aspire Испания ва Бельгияда клублар сотиб олди

2010 йилда раҳбарият олдида янги вазифа пайдо бўлди. Бошқа машҳур академиялардан фарқли ўлароқ, Aspire бирор клубга тегишли эмас - тарбияланувчилар фаолиятини қаерда давом эттиришни билмайди. Уларни Қатар жамоаларига тарқатиб юбориш мумкин, аммо лига на обрў ва на даража билан мақтана олмасди.


Хосеп Коломер ва Андрес Блейхер (ўша вақтдаги академия директори)да бошқа фикр пайдо бўлди: Европа клубларини сотиб олиш ва ўша клубларда тарбияланувчиларни ўйнатиш. Босслар евроиттифоқдан бўлмаган футболчилар учун лимит мавжуд бўлган Англия, Франция, Испания ва Италиядан воз кечишди. Уларга кўпроқ Бельгия тўғри келарди: Биринчидан, африкалик тарбияланувчиларга франузчада гаплашиладиган мамлакатда осонроқ бўлади, иккинчидан, уч йилдан сўнг Бельгия паспортини олиш мумкин.


Брюссель (Бельгия пойтахти) ёш футболчиларнинг бошини тез айлантириб қўйиши мумкин эди, шу сабабли четроқ ҳудуд танланди. "Эйпен"да тўхташди, мэр ва шаҳар фуқароларини кўндиришди (кўпчилик маҳаллий аутсайдер сотилишига қарши эди), клубнинг 4 млн. евролик қарзларини ёпишди. Жамоанинг эски футболчиларидан қутилиб, ўз ёш футболчилари учун жой ажратишди.

Aspire 2015 йилда Испаниянинг "Культураль Леонесса" клубини 1,7 млн. евро эвазига сотиб олди, аммо "Эйпен" Қатар академиясининг асосий клуби бўлиб қолди. Энг яхши тарбияланувчиларни Бельгияга юборишди.


Футболчилар ривожланиши учун уларга агент бириктириб қўйилди. Уларнинг ҳаммасига Сенегалдаги филиал собиқ директори Ламин Саван агентлик қилди. У футболчиларга эмас, Aspire академиясига ишлайди ва маошни ҳам ўша ердан олади.


Айнан шу сабаб туфайли ғарб матбуоти уларга кўп босим ўтказди. 2007 йилда The Observer академияни тарбияланувчиларни маҳаллийлаштиришда айблади, аммо айбловлар ўзини оқламади. Хатто Зепп Блаттер ҳам шу гапларни айтган эди, аммо академияга ташриф буюрганидан сўнг сўзларини қайтариб олди.


"Менинг оилам Каталониядагидек яшайди. Қатарликлар динга кўп эътибор беришади, аммо бошқа маданиятларни ҳурмат қилишади. Уларда маст холда машина бошқариш каби қоидабузарликлар учун жиддий жазолар мавжуд. Газеталар Қатарга қарши кўп ёлғонларни ёзишади" - дейди терма жамоа бош мураббийи Феликс Санчес.


Қатар Осиё Кубогида ғолиб бўлди, Aspire академиясининг африкалик тарбияланувчилари эса Европада ҳаммани ҳайрон қолдиришмоқда


Шу йилнинг февраль ойида Aspire академиясининг 10 нафар тарбияланувчиси Осиё чемпионига айланишди. Уларнинг орасида трансфер ҳуқуқи "Вильярреал"га тегишли бўлган Акром Афиф ва турнирнинг энг яхши тўпурари Алмоез Али бор. Финалда майдонга тушган беш футболчи болалигидан бери Феликс Санчес қўлидан таҳсил олган.


Феликс 2006 йилда Aspireга ўтган, бунгача эса Ла Масияда ишлаган. Каталонияда у Деулофеу ва Серхи Роберто билан ишлаган. Санчес 2014 йилда ўсмирлар билан U19 Осиё Кубогида ғолиб бўлди, Энди эса Карлуш Кейруш ва Хуан Антонио Пицци каби мутахассисларни таслим этяпти. Феликс ўз ўқувчилари каби академияда ўсди.


"Тўпни назорат қилишни яхши кўрамиз, аммо биз Қатар эканлигимизни биламиз. Агар доимо оддий ўйнаганимизда, эрта босқичларда турнирдан чиқиб кетган бўлардик" - дейди испаниялик мутахассис.


Aspire академиясининг энг яхши тарбияланувчилари Қатарда ўйнашмайди. 20 ёшли сенегаллик Мусса Ваге Россиядаги ЖЧ-2018 кашфиётига айланди, "Барселона" 5 млн. евро эвазига тезкор латерални сотиб олди. Европанинг кўплаб топ-клублари эса Генри Оньекуру ортидан икки йил қувишди: Ҳозир у "Эвертон"га тегишли ва "Галатасарой" сафида 22та учрашувда 9та гол урди.

20 йил олдин Қатар Қувайт йўлидан кетиши мумкин эди, аммо ўз вақтида нафақахўр-юлдузлар гастролидан воз кечишди. Умумий маҳаллийлаштириш ўрнига, фундаментга эътибор қаратишди ва ҳозир Осиё футболининг етакчисига айланишди. Aspire учинчи оламнинг бош академиясига айланди: Унинг ўнлаб тарбияланувчилари ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика