Қатарга ўтаётган Манжукичнинг трансфер нархи маълум бўлди

Mirjalol Normatov
22 дек 2019
"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоасига ўтиши мумкин.

"Goal" нашри хабарига кўра, футболчининг Осиё жамоасига кўчиб ўтиш ишлари якунланган.

Унга кўра, "Ювентус" Манжукичнинг трансферида 5,5 миллион евро ишлаб олади. Ушбу мавсумда хорватиялик футболчи бир бора ҳам асосий таркибда ўйнамади ва ЕЧЛ учун заявкага ҳам киритилмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal