UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  15 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  28

Қатарга бориш йўлида 2-турдан кейинги вазият қандай? Янгиликлар

Қатарга бориш йўлида 2-турдан кейинги вазият қандай?

Кеча Қувайт терма жамоаси покистонликлар дарвозасига иккита гол урдилар. Иордания эса 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

3-турдан аввал Иордания ўзи учун Қатар масаласини ҳал қилди деб айтишимиз мумкин. Гуруҳ фаворитининг ҳисобида 6 очко ва 9:0 тўплар нисбати. 

Қувайт эса ҳозирча "осилиб" турибди. Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда уларни фақат ғалаба қаноатлантиради. Дуранг Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг фойдасига. Агар Иордания бу ўйинда иккинчи таркиби билан иштирок этса ва мағлубиятга учраса Қувайтни ўзи билан Осиё чемпионатига олиб чиққан бўлади. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Қувайтни гуруҳда биринчи ўринга олиб чиқади. Иордания 4:0 ҳисобида мағлубияга учраган тақдирда ҳам тўплар нисбати +5 бўлади ва биздаги қизил карточка туфайли Рио-2016 сари юришини давом эттира олади. Иккита йўлга кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига чиқиши мумкин:

1. Иордания - Қувайт ўйини дуранг билан тугаши. Бу ҳолатда Қувайт гуруҳда қолиб кетади.

2. Иордания Қувайтга 5:0 ҳисобида мағлубиятга учраши. Бунисида эса Иордания йўлланмани қўлдан бой беради.

Ҳиндистон мўжизаси ёдингиздами? Демак, эртани кутамиз... Ҳа айтгандай, Эртага Иордания бизнинг фойдамизга хизмат қилувчи натижа учун майдонга чиқиш эҳтимоли катта. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса биз улардан албатта миннатдор бўламиз, аммо ундан кейин олимпия терма жамоамизга қадамини ўйлаб босишни таклиф қиламиз. 

Аввал чиқиб олайлик, кейин бир фикр бор....

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика