

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоаси чемпионатнинг 11-турида "Қатар СК" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Сардор Рашидов учрашувда тўлиқ ўйнади. Ўтган турда "Ар Райян"га мағлуб бўлган "Ал Жайиш" 23 очко билан мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.
Қатар юлдузлар лигаси, 11-тур.
"Қатар СК" - "Ал Жайиш" 1:0
Голлар: Муса Мажид 60


