Қатар юлдузлар лигаси, 10-тур. "Ал Жайиш" пешқадамга мағлуб бўлди

28 ноя 2015, 21:26
Қатар юлдузлар лигасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоаси бугун пешқадам "Ар Райян" клуби меҳмони бўлди. Ўйинда "Жайиш" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Сардор Рашидов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. "Ал Жайиш" 23 очко билан ҳамон мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. 

Қатар юлдузлар лигаси, 10-тур.

"Ар Райян" - "Ал Жайиш" 2:1

Голлар: Себастьян Сория 45+3, Родриго Табата 87 - Ҳамдаллаҳ 86.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia