Қатар Спорт ва ёшлар вазири Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси билан учрашди

Narzulla Saydullayev
16 янв 2024, 15:07
Узоқ йиллар мобайнида Қатар футбол ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритган, ҳозирда мамлакатнинг Спорт ва ёшлар вазири Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси билан учрашди.

Сўнгги йилларда юртимизда футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатларни юқори баҳолаб, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларига тўхталиб ўтди. Ўзбекистон U-17, U-20 ва U-23 терма жамоаларининг қитъа ва халқаро майдондаги натижаларини эътироф этди. Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги ўйинларига омад тилади. 



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати