Қатар августда Ироқ, Иордания ва Таиланд билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
16 июн 2016, 12:40
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекстон терма жамоасининг рақиби Қатар терма жамоаси август ойида учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Хосе Каррено шогирдлари 8 август куни Ироқ, 18 августда Иордания ва 24 августда Таиландга қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган. Барча баҳслар Доха шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия билан, 6 сентябрда эса Дохада Қатар меҳмони бўлади.

Кеча Ўзбекистон июль ойида Ироқ билан ўйнаши ҳақида хабар бергандик.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia