Қатар амири ПСЖ базасига келди ва ўйинчиларга мурожаат қилди

Alisher
21 апр 2024, 11:15
Қатар амири ПСЖ базасига ташриф буюрди.

Тамим бин Хамад Ал Тани бошқарув раиси Носир Ал Хелайфининг ҳамроҳлигида клубга келди.

У мураббийлар штаби ва биринчи жамоа ўйинчилари билан учрашди. Амир ПСЖнинг эркаклар ва аёллар жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанидан ғурурланишини айтди.

У шунингдек базадаги янги биноларни кўздан кечирди, машғулотлар базасини ривожлантириш ва янги стадион қурилиши режалари билан танишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›