UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  0 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

Қаршидаги “Марказий” стадионнинг тантанали очилишига марҳамат қилинг! Янгиликлар

Қаршидаги “Марказий” стадионнинг тантанали очилишига марҳамат қилинг!

Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол клубининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган “Марказий” стадион тўлиқ реконструкциядан чиқди.

Ниҳоят стадион футбол учрашувлари ўтказилишига тайёр қилинди. Мухлисларимизнинг узоқ кутган орзуси амалга ошди.

“Марказий” стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, 2009 йили ”Насаф” ПФК ихтиёрига берилган эди.

Стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилди. Стадионимиз реконструкциядан сўнг кўпгина ўзгаришларга эга бўлди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, реконструкциягача ўриндиқлар сони 16 000 эди, ҳозир эса ўриндиқлар сони 21 000тага етказилди. Стадион футбол майдони тубдан ўзгартирилди. Майдонга замонавий муҳандислик комуникациялари ўрнатилди. Футбол майдонига "Kentucky bluegrass" навли янги чим ётқизилди. Энг муҳими томошабинлар билан майдон оралиғи анча яқинлаштирилди. Бу ўзгариш футбол ишқибозлари учун анча қўлайлик яратади.

Биз ҳозир ҳамма ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Бу ҳақда кейинроқ мухлисларимизга батафсил маълумот берамиз. Сиз азиз мухлислар 30 июнь куни стадионимизнинг танатанали очилишига ташриф буюрсангиз, ўзгаришларни ўз кўзингиз билан кўрасиз.

Энди 30 июнь куни бўладиган тадбирлар ҳақида батафсил. Демак, 30 куни “Марказий” стадионни танатанали очилиш маросими бўлади. Маросимлар соат 18:00дан бошланади. Шу куни таниқли санъаткор ва “Насаф” футбол клубининг ашаддий мухлиси - Даврон Ғоипов сиз азиз мухлисларга ўзининг концерт дастурини тақдим қилади.  



Соат 19:30дан бошлаб, Ўзбекистон кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви бошланади. Унда “Насаф” жамоамиз “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашади. Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Зеро, бу йилги кубок баҳсларида жамоамиз учун бу учрашув муҳим ўрин тутади.



Шундай қилиб, барча футбол ишқибозларини 30 июнь куни “Марказий” стадионимизга таклиф этамиз.

Мухлисларимизга шуни маълумот тариқасида айтиб қўймоқчимизки, реконструкциядан сўнг стадион секторларининг рақамланиши бўйича ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Бу ўзгаришларни қуйидаги сурат орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.



Учрашув чипталари 27 июнь сешанба кунидан стадион қошидаги чиптахонлар орқали сотуви бошланади.

Чипталар нархи:

CIP сектордаги ўриндиқлар (900та) – 20 000 сўмдан

Марказий секторлар (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Дарвоза ортидаги секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 8 000 сўмдан

 

Барча футбол ишқибозларини 30 июнь жума куни “Марказий” стадионимизга таклиф этамиз. Марҳамат қилинг, мириқиб ҳордиқ чиқаринг!

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика