UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  38 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3

Қаршида ҳисоб очилмади: "Насаф" - "Металлург" 0:0 Янгиликлар

Қаршида ҳисоб очилмади: "Насаф" - "Металлург" 0:0

Олий лиганинг 6-турида "Насаф" клуби ўз уйида "Металлург"ни қабул қилди.

Ўйин бошлангач учрашув натижаси ва асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув бошланди. 3-дақиқада ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатилган тўпни Сайфиев боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

5-дақиқада "Насаф"нинг ажойиб ҳужуми. Алланиязов-Сайфиев-Геворкян комбинациясидан кейин Артурнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

9-дақиқада "Металлург" футболчилари ўз жарима майдончалари яқинида Алланиязовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Артур Геворкян томонидан йўлланган жарима зарбаси "жонли девор"га тегиб, қайтди.

17-дақиқа. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Алланиязов боши билан дарвоза томон йўллашга уринди. Ноаниқ.

21-дақиқа. Ҳикмат Ҳошимов томонидан чамаси 25 метрлар узоқликдан амалга оширилган жарима зарбаси ноаниқ чиқди.

24-дақиқа. Геворкян-Алланиязов-Сайфиев комбинацияси Фарруҳнинг ўзига хос зарбаси билан якунланди. Аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

26-дақиқа. "Металлург"нинг тезкор қарши ҳужуми. Шуҳрат Юлдашевнинг чамаси 17 метрлардан ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Суюнов эгаллади.

35-дақиқа. "Металлург"нинг ҳавфли ҳужуми. Алишер Зиявиддиновнинг яқин масофадан берган зарбаси у қадар кучли чиқмади ва Суюновда тўп.

36-дақиқа. "Металлург"нинг навбатдаги ҳужуми. Муроджон Тошматовнинг узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбасини Суюнов эгаллади.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланди. 

49-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми.Сайфиев узатиб берган тўпни Геворкян тўхтатмасдан зарба беришга уринди. Ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди.

50-дақиқа. Геворкян томонидан 24 метрлардан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрига ташқи томондан бориб тегди.

52-дақиқа. Кенжа Тўраевнинг 20 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасин Маъмур Икромов маҳорат билан эгаллаб олди.

61-дақиқа. Муроджон Тошматов томонидан яқин масофадан йўлланган зарбани Элдорбек Суюнов эгаллаб олди.

62-дақиқа. Илҳом Юнусовнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Маъмур Икромов қийинчилик билан бартараф этди.

79-дақиқа. Илҳом Юнусов ўзига хос тарзда уч ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонига кириб борди. Икромов дарвозасини муқаррар голдан асради ...

85-дақиқа. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Геворкян тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди...

90+2-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўпни ҲАмза Каримов боши билан дарвозага йўллади. Маъмур Икромов иккинчи уринишда тўпни дарвоза чизиғида эгаллади.

Ўйинда ҳисоб очилмади.

ЎзПФЛ, 6-тур. 27.04.2014.
"Насаф" - "Металлург" 0:0
Қарши. Марказий стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Анвар Маражабов, Акбар Пўлатов, Нодир Болтаев.
Назоратчи: Р. Серазитдинов.

Насаф: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 10. Кенжа Тўраев (29. Улуғбек Дадабоев, 77), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев (32. Ҳамза Каримов, 79), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Фарруҳ Сайфиев (7. Акрамжон Баҳритдинов, 68), 41. Азамат Алланиязов.

Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов, 38. Дониёр Нарзуллаев.

Металлург: 1. Маъмур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов (20. Мирғиёс Сулаймонов, 60), 8. Сунатилла Мамадалиев, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 11. Шуҳрат Йўлдошев (21. Сардор Расулов, 46), 18. Александр Ковалев, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Алишер Зиявиддинов, 22. Муроджон Тошматов.

Захирадагилар: 32. Суҳробжон Султонов, 3. Саидкомил Акбаров, 10. Шоҳназар Норбеков, 23. Миртўра Акбаров, 77. Сардорбек Сойибов.

Огоҳлантиришлар: Дилмурод Каримов 38, Акрамжон Баҳритдинов 86


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор66008 - 2618
2Бунёдкор53208 - 3511
3Локомотив53207 - 3411
4Насаф63217 - 3411
5Олмалиқ63219 - 6311
6Навбаҳор63128 - 6210
7Динамо63039 - 819
8Бухоро53024 - 6-29
9Машъал61322 - 4-26
10Қизилқум61232 - 4-25
11Металлург61145 - 8-34
12Нефтчи60333 - 6-33
13Андижон50142 - 6-41
14Сўғдиёна60157 - 16-91

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика