Айни пайтда Қарши шаҳрида футбол ҳавоси ҳукмронлик қилмоқда. Об-ҳаво айни футбол ўйнайдиган десак муболаға бўлмайди. Бугун барчанинг диққат эътибори соат 19:00да "Марказий" стадионда бошланадиган "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашувига қаратилган. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар савдоси анча авжига чиққан. Марказий секторлар учун чиқарилган чипталар аллақачон тугаб бўлган. "СА" ходимлари эса ҳозирда "Марказий" стадионга етиб келишган ва аста-секин ўз ишларига киришишмоқда.
Учрашув бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Демак барча ишқибозларни Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга "Насаф"ни қўллаб-қувватлаш учун чорлаб қоламиз! Зеро мухлисларнинг кўмаги бугун "аждарлар"га жуда зарур ва лозим.