UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Қаршида "аншлаг" бўлиши кутилмоқда Янгиликлар

Қаршида "аншлаг" бўлиши кутилмоқда

Бугун Қаршида Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган марказий баҳси "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур учрашув чипталари ўйиндан беш куни илгари сотувга чиқарилган эди. Қарши "Марказий" стадиони чиптахоналарида 28 май кунидан бошлаб  чипталар сотилиб келина бошлаган эди. Клуб маркетинг бўлимидан олинган маълумотларга қараганда, чипталар деярли тугаб бўлган ва баъзи секторлардан саноқли чипталар қолган.

Айтилишича, бу ўйинга қўшни воҳа ва водий тарафлардан ҳам бир гуруҳ футбол ишқибозлари ташриф буюришмоқда.

"Насаф" - "Пахтакор" учрашувига бўлган қизиқиш жуда юқори даражада. Бугун соат 19:00да бошланадиган баҳсда катта "аншлаг" кузатилиши кутилмоқда.

Чемпионатда мағлубият нималигини билмай келаётган "Пахтакор" жамоасининг бу сафар анчагина жиддий бўлган рақиб "Насаф" жамоаси кутиб турибди. "Шерлар" пешқадамликни сақлаб қолишадими? Ёки "аждарлар" уларни ўрниларидан қўзғата оладими? Бу саволларга бугунги ўйиндан сўнг жавоб олишимиз мумкин.


Олий лига, 10-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

 Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви 1 июнь куни Қаршидаги “Марказий” стадионда соат 19:00 да бошланади.

Бугун Қаршида катта футбол байрами!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика