UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  49 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  12 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  0 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  2 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  36 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22 20:37Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги йиғинга кимларни жалб қилди?  3 20:21Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этди  8 20:01"Челси" аёллар футболи тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  3 19:28"Лечче" "Манчестер Юнайтед"га яна "йўқ" деди  2 19:01Лондон клуби Рэшфорд учун курашда кутилмаганда етакчилик қилмоқда  3

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай? Янгиликлар

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай?

9-17 ноябрга ФИФА кунлари белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва жамоа аъзолари дастлаб коронавирусга тест топширишади. 9 ноябрь куни эрталаб терма жамоамиз Дубайга йўл олади ва у ерда 10 кунлик ўқув-машғулот ташкил этилади. 

Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган. Биринчиси 12 ноябрь куни Сурия, иккинчиси 17 ноябрда Ироқ терма жамоасига қарши кечади.

Бу яхши албатта, рақиблар топилгани ҳам, йиғин ўтказиш учун жой белгилангани ҳам яхши. Пандемия шароитида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш осон бўлмаётганини ҳамма тушуниб турибди. Лекин шундай шароитда Эрон Босния билан, Жанубий Корея эса Мексика билан келиша олгани ҳайратланарли. 

2018 йилги мавсум биз учун омадли келганди. Гарчи ўша йил жаҳон чемпионатида қатнашмаган бўлсак-да, Марокаш, Сенегал, Уругвай каби мундиал иштирокчилари билан ўйнаганмиз. Бу катта сакраш бўлганди. Ўша ўйинларда иштирок этган футболчилар ҳамон кучли рақибларга қарши ўйинларни завқ билан эслашади.

Мухлислар доим Европа жамоалари билан ўйнайлик деб талаб қилади. Уларнинг талабида жон бор. Чунки ҳадеб Осиё жамоаларига қарши ўйнаш одамни зериктиради. Ўзи шундоқ ҳам улар билан расмий ўйинларда тўқнаш келаётган бўлсак. 

2018 йилда бўлган давр яна қачондир бўладими-йўқми, билмаймиз. Лекин билганимиз шуки, терма жамоа олдидаги вазифа ўзгармайди: жаҳон чемпионатига чиқиш! Бунинг учун тўғри режа билан бирга Европа, Африка ёхуд Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши назорат баҳслари ташкил этишга тўғри келади. 

2019 йилдан бери Туркия ва Беларусь билан ўйнаганимизни ҳисобга олмасак, яна Осиё қобиғига тушиб қолдик. Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар кетма-кетлигига қаранг: КХДР, Сурия, Ироқ, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Эрон, БАА, Сурия, Ироқ.

КХДР, Сурия, Ироқ ва Қирғизистон билан ўтган йил ўйнаганмиз. Беларусь, Тожикистон, Эрон ва БААга қарши бу йил майдонга тушдик. Сурия ва Ироқ билан энди ўйнаймиз. Сурия билан Ироққа қарши ўтган бир йил ичида иккинчи бор ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Коронавирус деган балодан тўлиқ қутулгач, яна Европа жамоалари билан ўйнасак ажаб эмас.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика