Пьюлис: "Лестер" эртаги бошқа мамлакатда амалга ошмаган бўларди"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2016, 10:05
"Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пьюлис "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган АПЛнинг 35-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Омадимиз келиб, биринчи бўлимни бир тўп фарқи билан якунладик. "Тоттенхэм"да сиз ўз жамоангизда хоҳлайдиган ҳаммаси бор: Ёш таркиб, юқори даражадаги маҳорат. Танаффусда йигитлардан агрессивроқ бўлишни сўрадим, чунки биринчи бўлимда зарбаларни ўтказиб юбордик ва бунга жавоб бера олмадик.

Шунчаки "Лестер" чемпион бўлишини истайман. "Тоттенхэм"га ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, бу ажойиб ҳикоя ва эртак. Бу бошқа мамлакатда амалга ошмаган бўларди" - дейди Пьюлис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport