Пуйоль "Эл-классико"ни суриялик қочоқлар билан томоша қилади

Aslanov Jasurbek
21 апр 2017, 13:14
"Барселона" собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ЛаЛиганинг 33-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда Каталония клуби ўртасидаги "Эл-классико"ни уйида томоша қилмайди.

Маълумотларга кўра, Пуйоль Салоники шаҳридаги лагерида ЛаЛига президенти Хавьер Тебас ҳамда суриялик қочоқлар билан бирга ўйинни томоша қилади. Лагерга катта экранлар ўрнатилади.

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги баҳс 23 апрель куни "қаймоқранглилар" стадионида бўлиб ўтади.

ЛаЛига турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›