Путин Бразилия президентидан эстафетани қабул қилиб олади

Tolibjon Qosimov
10 июл 2014
Россия президенти Владимир Путин жаҳон чемпоинати финал учрашувига ташриф буюради ва шу билан бирга мундиалнинг ёпилиш маросимида Бразилия президентидан кейниги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун эстафетани қабул қилиб олади.
“Путин Бразилияга ташрифи пайтида жаҳон чемпионати ёпилиши сабабли Бразилия президенти Дилма Руссеф билан учрашади. Кейин эса тантанали ёпилиш маросимида Руссеф, Путин ва ФИФА президенти Йозеф Блаттерлар учрашуви бўлади. Бу тантанали ёпилиш маросимидаги учрашувда Россия Бразилиядан мундиал эстафетасини қабул қилиб олади” – дейди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида Германия ва Аргентина терма жамоалар баҳс олиб боришади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com