ПСЖга "Манчестер Сити" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
15 мар 2020, 12:30
"Calciomercato" хабарига кўра, ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоадан кетишига тайёрланмоқда.

Ҳозирда францияликка "Ювентус" ва "Реал" томонидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Шу боисдан ПСЖ унинг ўрнини тўлдириш мақсадида "Манчестер Сити"дан Риёд Махрезни таркибга жалб қилмоқчи.

Ўз навбатида "Манчестер Сити" ҳам жазоирлик футболчи билан хайрлашишга қарши эмас. Уларга яхшигина молиявий таклиф берилса, бу кўриб чиқилиши мумкин.

Олдинроқ ПСЖ Мбаппенинг ўрнига "Ливерпуль" футболчиси Садио Маненинг номзодини кўриб чиқаётганлиги борасида маълумот берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›