ПСЖда навбатдаги йўқотиш

Eldor Akmurzayev
3 мар 2021, 20:05
Парижликлар ҳужумчиси Мойзе Киннинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Кин Лига 1 доирасида бугун “Бордо”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда қатнашолмайди. Шунингдек, у “Брест” (7 март) ва ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Барселона”га (10 март) қарши жавоб ўйинларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Мойзе Кин жорий мавсум Франция чемпионатида 19 ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: psg.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›