ПСЖ ёзда "Вильярреал" ёки "Спортинг" ҳимоячисидан бирини ўз сафига қўшиб олади
03 мар 2023 10:47
Янгиликлар
ПСЖ ёзда "Вильярреал" ёки "Спортинг" ҳимоячисидан бирини ўз сафига қўшиб олади
Парижликлар "Вильярреал" марказий ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда.
ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембенинг кузгача сафдан чиққани сабабли бошқа бир марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, клубнинг спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш охирги ойларда ҳимоя чизиғи учун "Вильярреал"дан Пау Торрес ва Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан Гонсалу Инасиуни кузатиб бормоқда. Кимпембенинг жароҳати эҳтимолий трансферни янада тезлаштириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар