ПСЖ Верратти билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди, яна икки футболчи билан музокаралар ўтказилмоқда

Aslanov Jasurbek
7 дек 2022, 22:22
Ярим ҳимоячи Марко Верратти ПСЖ билан янги шартнома имзолайди.

Маълумотларга кўра, томонлар 2026 йилгача мўлжалланган битим борасида келишиб олишган. Ҳужжатлар яқин вақт ичида имзоланади.

Шу билан бирга ПСЖ раҳбарияти Линель Месси ва Преснел Кимпембелар билан меҳнат шартномасини узайтириш борасида музокаралар ўтказмоқда.

Верратти 2012 йилдан бери Париж клуби шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien