ПСЖ ва “Волфсбург” Дракслаернинг трансфери бўйича келишувга эришишди

Aslanov Jasurbek
22 дек 2016, 22:49
“Волфсбург” ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “ПСЖ”га ўтишга яқин турибди.

L’Equipe берган маълумотларга кўра, клублар унинг трансферини 36 миллион еврога келишишди. Келишув янги йилга қадар расмийлаштирилиши кўзда  тутилмоқда.

23 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖ таркибида қишки трансфер ойнаси пайтида келиб қўшилган илк футболчи бўлади.

ПСЖ шунингдек жамоа ҳужумчиси Эдинсон Каванига ўринбосар сифатида фойдаланиш учун яна бир ҳужумчини таркибига қўшиб олиш илинжида.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›