ПСЖ Тухелни қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда

Sherzod Nurmatov
20 фев 2023, 13:17
ПСЖ раҳбарияти Томас Тухелни бош мураббийликка қайтариш варианти ҳақида ўйламоқда.

Бу ҳақда журналист Оливье Талларон хабар берди.

49 ёшли германиялик мутахассис икки ярим мавсумни ПСЖда ўтказди. Бу давр мобайнида жамоа икки марта Франция чемпиони бўлди ва ўз тарихида ягона марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва у ерда "Бавария"га ютқазди. 

Тухель 2020 йил декабрь ойида спорт директори Леонардо билан келишмовчилик туфайли ишдан бўшатилганди.

ПСЖни тарк этгач, Тухель "Челси" бошқарувини қўлга олди ва тайинланганидан кейин олти ой ўтиб Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Мавсум бошида эса мураббий инглиз клубидан истеъфога чиқарилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Canal+