ПСЖ Суареснинг "Барселона"даги вазиятини кузатмоқда

Alisher
25 авг 2020, 11:30
"Барселона" форварди Луис Суарес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

"Пари Сен-Жермен" уругвайлик футболчининг Каталония жамоасида қолиш ёки қолмаслиги борасида вазиятни кузатиб бормоқда.

Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсум финалчилари Суаресни икки йил олдин ҳужумчи Неймарнинг илтимосига биноан харид қилишмоқчи эди. Афтидан парижликлар яна у билан шартнома имзолашга қизиқишмоқда.

Қайд этиш керакки, ПСЖ раҳбарияти ҳали аниқ ҳаракатларга ўтмади ва улар каталонияликларнинг 33 ёшли форвард билан шартномани бекор қилишини кутишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es