

"Пари Сен-Жермен" уругвайлик футболчининг Каталония жамоасида қолиш ёки қолмаслиги борасида вазиятни кузатиб бормоқда.
Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсум финалчилари Суаресни икки йил олдин ҳужумчи Неймарнинг илтимосига биноан харид қилишмоқчи эди. Афтидан парижликлар яна у билан шартнома имзолашга қизиқишмоқда.
Қайд этиш керакки, ПСЖ раҳбарияти ҳали аниқ ҳаракатларга ўтмади ва улар каталонияликларнинг 33 ёшли форвард билан шартномани бекор қилишини кутишмоқда.



