

Парижликлар ёзги трансферлар ойнасида жамоанинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи ва венгриялик хавбекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Парижликлар 19 ёшли ўйинчини "Рома" ўйинчиси Лоренцо Пеллегринининг ўрнига олиб келиши мумкин.
Олдинроқ, Собослаи "Милан"га ўтишга яқинлиги ҳақида хабарлар янграган эди. Футболчининг "Зальцбург" билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Собослаи жорий мавсум "буқалар" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 18та ассист қайд этди.



