

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Париж клуби ярим ҳимоячини 6 миллион еврога харид қилиш бандидан фойдаланишга қарор қилди. Бу банд ўйинчининг ўтган йили ПСВга ўтишидаги битимга қўшилган эди.
Энди трансфер Симонсга боғлиқ. У ПСЖнинг таклифини қабул қилиши борасида 25 кун ичида жавобини айтиши керак.
Симонснинг ПСВ билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум жамоа таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 12та ассист қайд этди.



