

Маълумотларга кўра, Германия терма жамоаси футболчиси парижликларнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Ройснинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзигача белгиланган, бадал пули эса кўрсатилмаган.
Ройс жорий мавсумда Бундеслиганинг 22 учрашувида майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



