ПСЖ "Реал"нинг асосий ярим ҳимоячисини нишонга олди

Mirjalol Normatov
25 окт 2018
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг жамоага жалб этилишини истамоқда.

Германиялик мутахассис ўз ватандошини Франция клубига олиб ўта олишига ишонмоқда. ПСЖ Кроос учун "Манчестер Юнайтед" билан кураш олиб боради.

Тони "Реал"даги 5-мавсумини ўтказмоқда. У "Бавария"дан "Реал"га ўтганди. У "қироллик клуби" таркибида 200дан ошиқ ўйинларда қатнашди ва жамоа билан 3 марта ЕЧЛ ҳамда 1 марта Примеро ғолиблигини кўлга киритган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal