ПСЖ "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг базада хавфсизлик чораларини кучайтирди, аммо...

Alisher
11 мар 2022, 17:14
ПСЖ Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Франция клуби футболчилари бугун "Реал"дан Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги мағлубиятдан сўнг машғулотларга қайтишди.

Жамоа базасида эса хавфсизлик кучайтирилди. Бу ҳар эҳтимолга қарши чоралар сабаб қабул қилинди.

Футболчилар базага келишганида эса у ерда бирорта мухлис йўқ эди. Бунга қарамай, камида 30 нафар хусусий хавфсизлик фирмалари ходимлари ўша ерда эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport